Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

100 миллион евролик юлдуз “Реал”дан норози!

100 миллион евролик юлдуз “Реал”дан норози!

Бразилиялик ҳужумчи Родриго Мадриднинг "Реал" клубини тарк этиш ниятида, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Манбага маълум бўлишича, юлдуз форвард яқинда Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган "Барселона"га (3:4) қарши ўйинда майдонга тушишдан бош тортган эди. Родриго "кўк-анорранглилар" билан Қирол кубоги финалида алмаштирилганидан норози эди. Бразилиялик футболчини "Реал"даги мавқеи қониқмаяпти, у клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

24 ёшли ҳужумчи мадридликлар сафида 2019 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда.Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:31 13.05.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!