Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

100 миллион еврога 2 ҳимоячи? "Реал"да катта трансферлар кутиляпти!

100 миллион еврога 2 ҳимоячи? "Реал"да катта трансферлар кутиляпти!

“Реал Мадрид“ ёзда ҳимоя чизиғини кучайтиришни режа қилган.

“Реал“га янги мураббий бўлиши кутилаётган Хаби Алонсо клуб раҳбариятига “Борнмут“ марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен ва “Бенфика“ чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни сотиб олиш истаги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби“ номи кўрсатилган футболчиларни сотиб олиш учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашга тайёр. “Борнмут“ вакилларининг таъкидлашича, Хёйсенга қизиқаётган жамоа унинг учун 58 миллион евро товон пули тўлайди. Ўз навбатида, Каррераснинг шартномасида 50 миллион еврога муддатидан олдин бекор қилиш банди ҳам мавжуд.

Жорий мавсумда Хёйсен барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Каррерас барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 16:53 14.05.2025. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!