Инсонпарвалик — инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Унга кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддаси талаблари асосида жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан 36-сон МК томонидан киритилган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг 4 май санасида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан 36-сон Манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган жазони ўташ даврида ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган, жазони ўташ даврида интизомий жазоларга тортилмаган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 10 нафар маҳкумларга ЖКнинг 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан киритилган тақдимномалар қаноатлантирилди ва маҳкумлар ўз оиласи бағрига қайтди.
Инсон ҳаётининг қувончу ташвишлари, бахтли ва беҳаловат дамларини мужассам қилган оиланинг қадрига етмоқлик-саодат. Уни асраб-авайлаш йўлидаги суқмоқлардан сабр-матонат билан
ўтганлар-саодатманд.
Дилноза Хонбўтаева,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон
шаҳар суди раиси