Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

10 апрелгача Ўзбекистонга қайтишни истамаганлар фуқароликдан маҳрум қилиниши ростми?

10 апрелгача Ўзбекистонга қайтишни истамаганлар фуқароликдан маҳрум қилиниши ростми?

Ижтимоий тармоқлар Ўзбекистон Президенти 31 март куни йиғилиш ўтказгани ва барча фуқароларни 10 апрелга қадар ватанга қайтариш тўғрисида фармон имзолагани, ватанга қайтишни истамаганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан  Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ахборот берди.

Вазирлик ахборотида таъкидланишича, Ташқи ишлар вазирлигига, чет элдаги, айниқса қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналаримизга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Давлатимиз раҳбари, Ҳукумат, Республика махсус комиссияси томонидан фуқароларимизнинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ барча муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар жамоатчиликка расмий ахборот ресурслари орқали етказилади.

Вазирлик ахборотида, шунингдек, Ижтимоий медиада тарқалаётган бундай хабарлар  ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинган.

“Фуқароларимиздан асоссиз хабарларни тарқатмасликларини, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришларини сўраймиз”, - дейилади матбуот хизмати материалида.

Киритилди: 15:33 08.04.2020. Ўқилди: 5960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!