Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

1 январдан кимларнинг пенсияси ошади?

A A A
1 январдан кимларнинг пенсияси ошади?

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилмоқда.

Пенсия жамғармаси бу ўзгаришнинг маъносини тушунтирди.

Янги тартибга асосан, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

Kun.uz Пенсия жамғармасининг изоҳларини жадвалга солди.

1 январдан кимларнинг пенсияси ошади?

Пенсия жамғармасининг эслатишича, пенсиялар миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда пенсионерлар Пенсия жамғармасига мурожаат этиши шарт эмас.

Қайд этилишича, жамғарма ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга декабр ойида SMS хабар юборган.

Жамғарма пенсия миқдори ошгани тўғрисида маълумотни @pensiyauzbot Telegram-боти орқали текшириб кўриш ёки 1140 ишонч телефонига мурожаат қилишни сўраган.

Киритилди: 21:20 14.12.2022. Ўқилди: 10230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!