Қонунчиликка мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб маҳаллаларда солиқ тўлов интизоми ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади.
Белгиланишича, мазкур номинация ғолибларини аниқлашда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
- ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
- ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
- ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
- ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
- маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.