Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

1 октябрда айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда эса қор кутилмоқда

1 октябрда айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда эса қор кутилмоқда

1 октябрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолади. Тоғли жойларда эса ёғингарчилик кучайиши ва баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечаси 14–16, кундузи 21–23 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида ҳам ёмғир кузатилади. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат 21–26 даражани ташкил этади.

Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинган. Ҳаво кечаси 12–17, кундузи 21–26 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, аммо ҳаво нисбатан илиқ сақланади — кундузи 27–32 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳарорат 21–27 даража оралиғида бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вазият бироз мураккаброқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат 13–18 даража атрофида бўлади.

Киритилди: 16:06 30.09.2026. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!