Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

1 июндан меҳмонхона ва ресторанларда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

1 июндан меҳмонхона ва ресторанларда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 1 июндан меҳмонхона ва умумий овқатланиш жойларида алкоголь ва тамакини нақд пулга сотишга рухсат берилди. Бу 26 май куни имзоланган «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада кулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги» президент фармонида белгиланди.

Хусусан, ҳужжат билан, 2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан:

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади;
  • алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда рақамли маркировка кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмолга реализация қилинган деб эътироф этилади.

Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун:

  • айрим тоифадаги ходимларни меҳнат органларининг мобил иловаси орқали соддалаштирилган тарзда шу куннинг ўзида ва муайян муддатга расмийлаштириш ва иш хакини тўлаш тартиби жорий этилади;
  • тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш, тушумнинг нақд пулсиз шаклда тушган улушидан қатъи назар, тўланган солиқ суммасининг 40 фоизи миқдорида амалга оширилади;

Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солигининг бир баравари миқдорида белгиланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб:

  • алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида белгиланади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1000 метр квадратдан кўп бўлган мол-мулк ижарага берилганда, солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланмайди, бундан Тошкент шаҳри мустасно;
  • кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баробарга оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.
Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!