Россия Транспорт вазирлигининг маълумотига кўра, янги тартиб ҳозирча тажриба тариқасида қуйидаги жойларда жорий этилади: Москвадаги Шереметьево, Домодедово, Внуково ва Жуковский аэропортлари ҳамда Оренбург вилоятининг Маштаково автомобиль чегара пункти.
Бу тартиб Беларусь фуқаролари, 6 ёшгача бўлган болалар, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун амал қилмайди.
30 июндан бошлаб эса ушбу тартиб Россиянинг барча чегара ўтиш пунктларида жорий этилади.