1. Фуқаролардан айрим маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри ёзмоқда.
Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.
Ушбу ҳужжатларни давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар.
2. Қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловчилар сафи кенгаяди.
Ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.
Календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги айрим ходимларининг иш ҳақи ошади.
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўлланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан вазирлик марказий аппаратининг:
4. Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ошади.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.
2019 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
Шунингдек, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизигаоширилади;
II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар — пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.
5. Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдори ўзгаради.
6. Айрим турдаги товарларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.
2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич мажбурий маркировкалаш жорий этилади.
Бунда 39 турдаги товарлар 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб мажбурий тартибда маркировкаланади.
7. Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига қўшимча кафолатлар берилади.
Олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун телекоммуникация инфратузилмасини яратишни таъминлаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларига (мобил алоқа операторларидан ташқари) 10 йил давомида қуйидагилар кафолатланади:
8. Баҳоловчилар тоифаланади.
Баҳоловчиларнинг малака даражаси ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотларидаги аъзолигидан келиб чиққан ҳолда тоифаланади.
Тоифалаш натижаларини Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида эълон қилинади.