Мадриднинг "Реал" ва Карло Анчелотти бир-биридан ажралиш арафасида. Италиялик мутахассис мавсум якунида ўз лавозимини тарк этадиган кўринади, унинг ўрнига эса "Байер" Леверкузен клубидан Хаби Алонсо тайинланади.
Cadena SER хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбариятининг Анчелотти билан муносабатларидаги бурилиш нуқтаси Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши жавоб ўйини бўлди. Мадридликлар "Сантьяго Бернабеу"да 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва "канонирлар"га умумий ҳисобда 1:5 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этишди, шундан сўнг "Реал" мураббийнинг жамоадаги вазиятни яхши томонга ўзгартириш қобилиятига ишончини бутунлай йўқотди.