Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

8 ойда юртимизда қанча бензин ишлаб чиқарилди?

8 ойда юртимизда қанча бензин ишлаб чиқарилди?

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 679,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 694,2 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 701,2 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 638,9 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-август ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (467,3 минг тонна) бироз оширди - 488,2 минг тоннагача.

2020 йил январь-август ойларида табиий газ қазиб олиш 32,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (40,1 миллиард куб метр).

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 916 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,39 млн тонна).

Киритилди: 14:07 17.09.2020. Ўқилди: 1569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!