Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Рим папаси дунёдаги барча урушларни тўхтатишга чақирди

Рим папаси дунёдаги барча урушларни тўхтатишга чақирди

Рим папаси Рождество муносабати билан йўллаган мурожаатида дунёдаги барча урушларни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда BBC.

Папа Лев ХVI Муқаддас Пётр собори олдидаги майдонда тўпланган минглаб одамлар олдида сўзга чиқиб, Украина, Судан, Мали, Мянма, Таиланд, Камбоджа ва бошқа мамлакатлардаги сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий можаролар сабабли чуқур афсус билдирди.

Бундан ташқари, понтифик дунёнинг турли ҳудудларидаги мигрантлар ва қочқинларнинг оғир аҳволи ҳақида ҳам ташвиш билдирди.

Папа, шунингдек, Рождество маросимидаги ваъзида Ғазодаги фаластинликларнинг ўта оғир шароитда яшаётганини айтиб ўтди.

Киритилди: 22:57 25.12.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!