Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда туя карвони Гиннес рекордини ўрнатди

Қозоғистонда туя карвони Гиннес рекордини ўрнатди

Қозоғистонда туя карвони дунёдаги энг узун карвон сифатида Гиннес рекордига даъвогарлик қилмоқда. Олмаота вилоятининг Оқши қишлоғи яқинидаги даштда Олмаота - Нур-Султон автотрассаси бўйлаб "Ойсилқора" зотли туялар қатори 1 км масофага чўзилган.

Карвонда 1000 та туя қатнашиб, улар махсус тайёрланган 1 километрлик йўналиш бўйлаб юрди. Олдинги жаҳон рекорди 2022 йилда Хитойда қайд этилган бўлиб, унда атиги 365 та туя иштирок этганди.

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, рекордни тасдиқлаш учун Англиядан махсус ташриф буюрган Гиннес рекордлар китоби вакили Ричард Стеннинг карвоннинг ҳар бир ҳаракатини синчковлик билан кузатиб борган. Тарихий воқеадан сўнг у шундай изоҳ берди:

"Мен бундай улкан туя карвонини биринчи марта кўришим. Қозоғистоннинг бу ютуģини нафақат миллий маданий мерос, балки жаҳон бойлиги деб ҳисоблаш лозим", - деди у.

Киритилди: 23:00 21.09.2025. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!