Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Украина Қуролли Кучларида хизмат қилаётган америкаликларнинг фуқаролигини бекор қилиш таклиф қилинмоқда

АҚШда Украина Қуролли Кучларида хизмат қилаётган америкаликларнинг фуқаролигини бекор қилиш таклиф қилинмоқда

Америкалик журналист Такер Карлсоннинг айтишича, хориж армиясида хизмат қилаётган ҳар қандай америкалик, жумладан, Исроил ва Украина армиясига ёрдам бераётганлар ҳам зудлик билан АҚШ фуқаролигидан маҳрум этилиши керак.

"Менимча, чет эл армиясида хизмат қилган ҳар бир киши зудлик билан Америка фуқаролигидан маҳрум этилиши керак. Исроил армиясида хизмат қилаётган жуда кўп америкаликлар, Украинада хизмат қилаётган кўплаб америкаликлар бор ва уларнинг барчаси фуқаролигидан маҳрум этилиши керак" - деди Карлсон Флоридадаги чиқиши чоғида. Эшиттириш маҳаллий телеканаллар томонидан олиб борилди.

Унинг фикрича, бу одамлар "бошқа давлат учун курашиб, америкалик бўлиб қололмайди".

Киритилди: 11:40 12.07.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!