Полковник Ойбек Худойбердиевич Муродов Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимини эгаллади.
Ойбек Худойбердиевич Муродов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида терговчи, катта терговчи, ЎМИБ катта терговчи, тергов бўлинмаси, бўлими бошлиғи, Ташкилий бошқарма бошлиғи в.б., Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи, Шайхонтоҳур тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Илҳом Идиров Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимини эгаллади.
Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи эди.