Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

«Навоийазот»даги портлашда 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди

«Навоийазот»даги портлашда 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди

Навоий шаҳридаги «Навоийазот»нинг 25-цехи лабораториясида содир бўлган портлаш оқибатида 1 киши вафот этди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилди.

Портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.

Киритилди: 16:30 11.03.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!