Россия армияси Курск вилоятидаги Суджа шаҳрига ҳужум бошлади — Америка Урушни Ўрганиш Институти (ISW).
ISW маълумотларига кўра, Россия армияси Курск вилоятида олдинга силжияпти, Бондаревка, Замосте ва Махновка аҳоли пунктлари назорат остига олинган, Суджага ҳужум бошланган.
Рус Теlegram-каналлари Россия қўшинлари Суджа устидан аллақачон назорат ўрнатганини даъво қилмоқда, аммо буни тасдиқловчи мустақил манбалар мавжуд эмас.
Украина Қуролли кучлари Суджани 2024 йил август ўрталарида назоратга олганди. Россия қўшинлари узоқ вақт давомида шаҳарга кира олмаётган эди. 11 март куни оммавий ахборот воситалари Россия армияси Суджа чеккасига етиб боргани ва Украина Қуролли Кучларининг иккита асосий мустаҳкамланган ҳудуди — Мала Локня ва Мартйновкани эгаллагани ҳақида маълумот хабар берилган эди.