Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Россия газининг Украина орқали транзити билан тинчлик музокаралари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ"

"Россия газининг Украина орқали транзити билан тинчлик музокаралари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ"

Еврокомиссия Россия газини сотиб олишни тиклаш эвазига Путинни Украина бўйича музокараларга кўндириш ҳақидаги хабарни рад этди.

Аввалроқ Тhe Financial Times газетаси манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи Россиянинг қувур орқали етказиб бериладиган газини қайта харид қилиш имкониятини муҳокама қилаётганини хабар қилганди.

"Россия газининг Украина орқали транзити билан тинчлик музокаралари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Тинчлик музокаралари кун тартибига чиққанида, улар Украина иштирокида бўлиши керак. Ушбу хабарда айтилган боғлиқликни тасдиқламаймиз," – Еврокомиссия расмий вакили Паула Пинью.

Шунингдек, Пинью Европа Иттифоқининг Россия энергия ресурсларига қарамликдан халос бўлиш сиёсати ўзгармаганини таъкидлади.

Киритилди: 16:25 31.01.2025. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!