Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШда трансгендерларга армияда хизмат қилишни тақиқлади

Трамп АҚШда трансгендерларга армияда хизмат қилишни тақиқлади

Оқ уй баёнотида қайд этилишича, президент фармони Қўшма Штатлар учун баллистик, гипертовушли, такомиллаштирилган қанотли ракеталар ва бошқа янги авлод ҳаво ҳужумларига қарши янги авлод ракета қалқонини амалга оширишни назарда тутади.

"Гарчи бундай турдаги қуролларнинг ҳеч бири АҚШга қарши қўлланмаган бўлса-да, уларнинг қўлланилиш эҳтимоли мамлакат учун “ҳалокатли таҳдид” деб аталди", деб хабар бермоқда CNN.

Трамп имзолаган яна иккита фармон армия таркибидаги гендер хилма-хиллик масаласига тааллуқлидир. АҚШ президенти яна бир бор трансгендер одамларга қуролли кучлар сафларида хизмат қилишни тақиқлади. Трамп биринчи президентлик даврида ҳам шундай тақиқни жорий қилган эди. Бироқ бу тақиқ Жо Байден томонидан бекор қилинганди. Шунингдек, Трамп америкалик ҳарбийлар учун DEI (турли хиллик, тенглик, инклюзивлик) дастурини ёпди.

Бундан ташқари, президент Трамп эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилган ёки истеъфога чиқишга мажбур бўлган ҳарбийларни хизматга қайтариш тўғрисидаги фармони имзолади.

Киритилди: 16:35 28.01.2025. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!