Google Исроилнинг Ғазога бостириб кириши бошланганидан бери Исроил ҳарбийларига ўзининг энг сўнгги сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиш имкониятини берди. Бу ҳақда Washington Post газетаси олинган ҳужжатларга таяниб хабар бермоқда.
2023 йил октабр ойида можаро бошланганидан сўнг, Google булутли бўлими ходими Исроил Мудофаа вазирлигининг компаниянинг сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича сўровларини қўллаб-қувватлади. Ходимлардан бири муваффақиятсизлик Amazon'га мижознинг йўқолишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳужжатларга кўра, Исроил ҳарбийлари ўз маълумотларига сунъий интеллект алгоритмларини қўллаш имконини берувчи Vertex АI платформасига кириш ҳуқуқига эга бўлди. 2024 йил ноябрь ойида Gemini АI технологиясидан фойдаланиш сўрови ҳам қилинган.
💰 Ушбу ҳамкорлик Google ва Amazon Исроил ҳукумати ва армиясига булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект хизматларини тақдим этадиган 1,2 миллиард долларлик «Nimbus лойиҳаси»нинг бир қисмидир.
Google ўтган йил давомида ички норозиликларга дуч келди, компания Нью-Йорк ва Калифорниядаги офисларида лойиҳасига норозилик билдиргани учун 50 нафар ходимини ишдан бўшатди.
❕ Бундан ташқари, Google ўз ходимларининг Исроилни қўллаб-қувватловчи америкалик хайрия ташкилотларига, шу жумладан Исроил армиясини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ва Исроилга Ғарбий Соҳилни «қайтиб олишга» ёрдам берадиган насроний сионистик гуруҳга хайрияларини икки баравар ошираётгани маълум бўлди.
Google, Amazon ва Исроил армияси Washington Post хабарига изоҳ беришдан бош тортди.