Қозоғистонда, Астана марказида жойлашган Хан Шатир савдо марказида кўнгилсиз ҳолат содир бўлди. Бу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу ҳақда ca-news.org хабар берди.
Видеода кўриш мумкинки, катта палма дарахти эскалаторлардан бирида ҳаракатланаётган аёлнинг устига тушиб кетган.
Аёл учинчи қаватда бўлган. У иккинчи қаватга тушиш учун эскалаторга чиққан. Шу пайтда унинг устига катта пальма дарахти қулаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл жуда қаттиқ бақирган, аҳволи ёмон. Қўриқчилар воқеа жойига етиб келишган ва Тез ёрдам чақиришган , деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
Воқеа 8 март куни содир бўлган. Айни дамда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.