Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазо қирғини бошланганининг 250-кунида 42 киши ўлдирилди, 120 киши жароҳат олди

A A A
Ғазо қирғини бошланганининг 250-кунида 42 киши ўлдирилди, 120 киши жароҳат олди

Кеча Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 250 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

- Босқинчилар Шужайя ва аз-Зайтун ҳудудлари, Рафаҳ ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Кун давомида 42 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳат олди. Жами 37164 киши шаҳид бўлди.

- Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Наблус ва Халилга бостириб киришди. 48 соат ичида 12 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди, улардан бири ёш бола.

- Ҳизбуллоҳ босиб олинган Фаластин шимолидаги нишонларга 100 дан ортиқ ракета зарбаси берди.

- Ғазо қаршилик жангчилари Рафаҳдаги Ал-Шабоура лагерида жойлашиб олган ишғолчилар ва уларнинг техникаларини йўқ қилди.

- Босқинчилар Ливан жанубидаги Жоя шаҳрига ҳужум қилди. 4 аскар ҳалок бўлди. Ҳизбуллоҳ қўмондони Толиб Сами Абдуллоҳ шаҳид бўлди.

- ҲАМАС ва Исломий жиҳод доимий оташкесим ва босқинчиларни Ғазодан, жумладан Миср чегарасидан тўлиқ олиб чиқиш бўйича шартларга тузатиш киритди.

- Исломий жиҳод раҳбари Расми Абу Исса: Нетаняху биз билан алоҳида гаплашишга ҳаракат қилди, лекин биз унинг илтимосини рад этдик.

- Ғазо қутқарувчилари: Бизда ускуналар ва ёнилғи танқислиги кун сайин ошиб бормоқда. Ёрдам кўрсатиш исталган вақтда тўхтатилиши мумкин. Айни пайтда кунига 300 литр ёнилғига эҳтиёжимиз бор.

- БМТ: Ғазодаги аёллар ва чақалоқларнинг 96 фоизидан кўпроғи асосий озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож.

Киритилди: 14:18 13.06.2024. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!