Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига кўра, вилоят ҳокимлиги Ишчи гуруҳи аъзолари Жалақудуқ туманидаги 5 нафар кўнгилсиз ҳодиса қурбонлари оилаларидан хабар олди.
Вилоят ҳокимлиги гуруҳи томонидан вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш билан биргаликда маънавий ва моддий кўмак берилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Ангренда содир бўлган юк машинаси ва енгил автомобиллар тўқнашувида 11 нафар инсон қурбон бўлган.