Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бир қатор ҳудудларда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

A A A
Бир қатор ҳудудларда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.B.” фермер хўжалиги раҳбари М.Е. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан ажратилган 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари эвазига сотиб олинган жами 40 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ф.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан трикатож ишлаб чиқариш мақсадида ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган жихозларни нақд пулга сотиб юбориб, трикотаж ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан 434,8 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.K.” ва "A.T." МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банкидан 9 нафар фуқарога тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида техника маҳсулотларини етказиб бермасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 323 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Фурқат банк хизматлари маркази собиқ раҳбари Д.М. ва бошқалар 5 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз “Ф.Б.” ва “T.I.” МЧЖ ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан сохта шартномалар тузиш орқали 132,3 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:26 05.06.2024. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!