Кундалик ҳаётимизда электр энергияси ва табиий газнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. Энергия ресурсларини истеъмолчилар талабларига мос равишда етказиб бериш катта куч ва маблағ талаб этади.
Лекин, айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган тўловларнинг ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида, тармоқдан ажратилиб, қарздорликлар суд тартибида ундирилмоқда.
Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ тўловларидан бўйин товлаётган истеъмолчилардан қарздорликларни ундиришга доир суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 14.04.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Б.Х.О.” Ф/Х дан ундирувчи “Бувайда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 85.913.412 сўм асосий қарз, 30.000 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бувайда туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, электр энергиясидан бўлган қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун муддат берилган бўлса-да, қарздорлик бартараф қилинмаган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида масъул давлат ижрочиси қарздор жамият вакиллари билан тушунтириш ишлари олиб борди. Қарздорлик тўланмагач, фермер хўжалигига тегишли “TD5 110” русумли трактор хатлаб қўйилиб,вақтинча сақлаш учун “Бувайда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга топширилди.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ш.Қундузов,
Бувайда тумани бўлими бошлиғи