Украина ҳукумати қурилиш лицензияларини тан олиш бўйича МДҲ келишувидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук маълум қилди.
“Қурилиш лицензияларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимдан чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди”, — деб ёзди у Telegram’даги каналида.
Шартнома 1997 йил 27 мартда Москвада имзоланган ва Украина уни 1998 йил 5 мартда ратификация қилган.