Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда педагогларга устама тўлаб бериладиган айрим сертификатлар рўйхатдан олиб ташланди

A A A
Ўзбекистонда педагогларга устама тўлаб бериладиган айрим сертификатлар рўйхатдан олиб ташланди

Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланган эди. Айрим халқаро сертификатлар мазкур рўйхатдан олиб ташланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан баёнот берди. Унга кўра, ваколатли ташкилотлар томонидан рўйхатдан чиқарилган сертификатларни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:

  • сертификатларни беришда онлайн назорат тўғри йўлга қўйилмаганлиги, яъни бир шахс ўрнига бошқаси кириб топшириб чиқиш ҳолатлари мавжудлиги;
  • баъзи сертификатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;
  • сертификатларнинг ҳаққонийлигини текширилганда тест топширувчининг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;
  • айрим сертификатларни бериш учун ўтказиладиган тест синовларида ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермагани, тест саволларининг доимий такрорланиши.

Шундай бўлса-да, рўйхатдан чиқарилган сертификат эгаларининг 1 августга қадар олган сертификатлари учун сертификат якунига етиш муддатига қадар устама тўловлари тўлаб борилиши белгиланди. Шу билан бирга амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ APTIS For Teachers, Linguaskill сертификатларидан янги ишга қабул қилаётган талабгорларни ишга қабул қилиш жараёнларида фойдаланилиш имконияти сақланиб қолинмоқда.

Киритилди: 08:38 03.08.2023. Ўқилди: 2880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!