Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда шифокорлар айби билан ҳомиладор аёл ва чақалоқ вафот этган

Хоразмда шифокорлар айби билан ҳомиладор аёл ва чақалоқ вафот этган

Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 26 ноябрда  ҳомиладор аёлга нотўғри тиббий муолажалар қилинганлиги ва ўз вақтида тўғри тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги оқибатида 2017 йил 6 декабрь куни вафот этганлиги бўйича тиббий муассаса ходимлари Г.Каримова, А.Хайитбаев ва Н.Қўчқаровага нисбатан  ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди томонидан Г.Каримова ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 4 йил-у 6 ой озодликни чеклаш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдорида жарима, Н.Қўчқаровага эса 1 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 2 йил-у 1 ой озодликни чеклаш жазолари қўлланилган бўлса, А.Хайитбаевга 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 3 йил-у 6 ой озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Шунингдек, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Деҳқонобод маҳалласида яшаган А.Машарипованинг чақалоғи туғруқдан кейинги асоратлар билан вафот этганлиги бўйича жиноят иши қўз­ғатилиб, муассаса шифокори М.Бобожанова ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, вилоят патологоанатомик экспертиза бюроси томонидан мурдаларни ёрмасдан туриб, ўлим сабаблари ҳақида хулосалар бериб келинганлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан бюро мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний қарор қабул қилинган ва ушбу нотўғри амалиётга чек қўйилган.

Дарҳақиқат,  бирламчи тиббий-санитария муассасаларида тиббий хизмат сифатини яхшилаш, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш орқалигина оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болалар ўлими кўр­саткичларини камайтириш мумкин.

Хоразм вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Гулшаной Ўразбаеванинг маълум қилишича, бу жараён прокуратура органларининг доимий назоратида бўлади.

Эслатма: Маълумотлар «Ҳуқуқ» нашридан олинди.

Киритилди: 18:17 22.11.2018. Ўқилди: 2475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!