Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мақсад – Ўзбекистон туризмини дунёга янада танитиш: Тошкентда “Rocket DMC Uzbekistan” компаниясининг тақдимоти бўлиб ўтди

A A A
Мақсад – Ўзбекистон туризмини дунёга янада танитиш: Тошкентда “Rocket DMC Uzbekistan” компаниясининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Тошкентдаги “Pasado” ресторанида “Rocket DMC” компаниясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда компаниянинг вазифалари, имкониятлари ва бошқа муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, “Rocket DMC Uzbekistan” юртимизда 2023 йилнинг май ойида ўз фаолиятини бошлаган. Компания олдига Ўзбекистон туризмини дунёга янада танитиш, сайёҳлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш каби вазифалар қўйилган. “Rocket DMC Uzbekistan”нинг стратегик маҳаллий ҳамкорларидан бири “Silkroad Samarkand Resort” ҳисобланади.

Компания штаб-квартираси Дубайда жойлашган халқаро “Rocket DMC” тармоғининг аъзоси бўлиб, Миср, Туркия, Тунис, Испания ва бошқалар каби асосий саёҳат бозорларида ишлайди.

“Rocket DMC Uzbekistan” бош офиси Самарқандда жойлашган. “Silk Road Samarkand” янги туристик кластери эса инновацион халқаро компаниянинг стратегик ҳамкорига айлангани табиий.

Киритилди: 16:07 11.07.2023. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!