Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонада келгуси етти йилда 100 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади

A A A
Фарғонада келгуси етти йилда 100 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда келгуси етти йилда вилоятда замонавий ва ҳамёнбоп уй-жойлар қуриш ҳажми 3 карра оширилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Хабарингиз бор, Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда янги “Эко шаҳар” массивини барпо этишни бошлаганмиз. Ушбу ҳудуднинг тўртдан бир қисми ёки 70 гектарида “Янги Ўзбекистон боғи”, сунъий кўл ҳамда истироҳат боғи жойлашади. Бир сўз билан айтганда, бу шаҳарча одамларимиз яшаши учун қулай, хавфсиз ва баҳаво масканга айланади.

Ушбу шаҳарчада 15 минг хонадонга мўлжалланган 300 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади (шу йилнинг ўзида 80 та кўп қаватли уй).

Умуман олганда, келгуси етти йилда вилоятда 2,5 мингта кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига, 100 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади. Бунга барча манбалар ҳисобидан 2,5 миллиард доллар йўналтирилади”, — деди Президентликка номзод.

Киритилди: 16:39 15.06.2023. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!