Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Терговга тегишлилик таснифи ва турларга ажратишнинг асосий меъзонлари

A A A
Терговга тегишлилик таснифи ва турларга ажратишнинг асосий меъзонлари

ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ — судгача тергов йўли билан далил тўплаш. Дастлабки тергов давомида жиноят ва жиноятчини аниқлаш, ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган хдмма ҳолатлар бўйича далиллар йиғилади ва текширилади, муайян шахсни жиноятни содир қилганликда айблов масаласи ҳал этилади. Суриштирув ўтказилган ишлар бўйича Дастлабки тергов суриштирув тугалланганидан кейин олиб борилади. Ўзбекистон ЖПК бўйича, Дастлабки тергов мажбурий бўлиб, у барча жиноят ишлари бўйича ўтказилиши шарт. Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради, уни прокурорлар қам ўтказиши мумкин. Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади. Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмалари, жамоалар ва аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар хақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб, мурожаат этади. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кура, айрим тергов ҳаракатларида иш-тирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахассисларни тавсия қилишлари мумкин, уларга нисбатан тегишли процесс иштирокчиларининг ҳуқуклари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалар тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки тергов бошланишида терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳакда иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. ЎзР ЖПКга биноан, Дастлабки тергов жиноят иши қўзға-тилган кундан бошлаб, икки ойдан ош-маган муддатда тамомланиши лозим.

Шунингдек, ҳар бир терговчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа терговчига ёки суриштирувчига топширишга ҳақлидир. Терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Терговчининг топшириғини бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган терговчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради. Жиноят ишини бошқаларга ўтказиш Жиноят ишини бир тергов бўлинмаси доирасида бир терговчидан бошқа терговчига ўтказиш шу тергов бўлинмасининг раҳбари томонидан амалга оширилади. Ишни бир тергов бўлинмасидан бошқасига ўтказиш юқори тергов бўлинмасининг бошлиғи томонидан прокурор розилиги билан амалга оширилади. Ишни бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга прокурорнинг қарорига биноан йўл қўйилади. Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш прокурорнинг қарорига кўра, жиноят иши ёхуд унинг материаллари судда йўқолган тақдирда эса ижро этиш учун прокурорга юбориладиган суд ажримига кўра амалга оширилади. Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш жиноят иши ҳужжатларининг ушбу Кодексда белгиланган тартибда далиллар деб топилиши мумкин бўлган сақлаб қолинган кўчирма нусхалари бўйича ва процессуал ҳаракатларни бажариш орқали амалга оширилади. Агар йўқолган жиноят иши бўйича қамоқда сақлашнинг ёки уй қамоғининг охирги муддати тугаган бўлса, айбланувчи дарҳол озод қилиниши керак. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмаларига, жамоаларга, аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб мурожаат қилади. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кўра, айрим тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахассисларни тавсия қилишлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари бўлмиш холисларга, таржимонларга, мутахассисларга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалари тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки терговнинг бошланиши Терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти терговчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг дастлабки терговни бошлайди. Дастлабки тергов муддатлари. Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим. Жиноят ишлари бирлаштирилаётганда улар бўйича иш юритиш муддати узоқроқ муддат давомида тергов қилинган жиноят иши бўйича белгиланади. Бунда қолган жиноят ишлари бўйича иш юритиш муддати узоқроқ тергов қилинган ишнинг муддати билан қамраб олинади ва қўшимча равишда ҳисобга олинмайди. Алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати, агар жиноят иши янги жиноят бўйича ёки янги шахсга нисбатан ажратилаётган бўлса, тегишли қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади. Қолган ҳолларда муддат бу жиноят иши қайси жиноят ишидан алоҳида иш юритувга ажратилган бўлса, ўша жиноят иши қўзғатилган пайтдан эътиборан ҳисобланади. Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади.

Киритилди: 17:51 15.05.2023. Ўқилди: 4778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!