Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ота-оналар учун маслаҳат: Қандли диабетга чалинган болалар кун тартиби қандай бўлиши керак?

A A A
Ота-оналар учун маслаҳат: Қандли диабетга чалинган болалар кун тартиби қандай бўлиши керак?

— Фарзандига қандли диабет 1-тур ташхиси қўйилган ота-оналар дастлаб ўғил-қизларини ҳар бир вилоятдаги эндокрин диспансерлари қошида фаолият олиб бораётган махсус диабет мактабларига жалб қилишлари шарт., дейди болалар эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Азимова,

Қолаверса бундай хасталикка чалинган кичик ёшли беморларнинг тўғри овқатланиши жуда муҳим.

Чунки истеъмол қилинадиган маҳсулотнинг таркиби ва қандай тайёрланганлиги қондаги қанд миқдори ўзгаришига сабаб бўлади.

Бола яхши ўсиб-улғайиши учун лозим бўлган оқсил, ёғ, углевод, витамин ва микроэлементлар кундалик рационга киритилади.

Углеводларни истеъмол қилишда уларнинг гликемик индексига эътибор қаратилади.

Гликемик индекси паст бўлган маҳсулотлар (дуккаклилар, сули, сабзавотлар) қондаги қанд миқдорини секин кўтаради.

Диабет билан оғриган болаларга кун давомида 5-6 маҳал, жумладан, 3 марта асосий ва оралиқ вақтда қўшимча овқатланиш тавсия этилади.

Парҳезга риоя қилинганда қондаги қанд миқдори кескин ортиши ва қанднинг турли аъзо ҳамда тўқималарга ножўя таъсири олди олинади, қабул қилинаётган инсулин дозасини коррекциялаш осон бўлади.

Шунинг учун болалар ва уларнинг ота-оналари истеъмол қилинаётган углеводларни ҳисоблашни билишлари лозим.

Жисмоний фаоллик ҳам организмда қанд ўзлаштирилишини яхшилаш билан бирга, турли асоратлар ривожланишига тўсиқ бўлади.

Бундай болаларга кўпинча енгил атлетика, гимнастика, сузиш машқлари тавсия этилади.

Киритилди: 12:48 21.08.2022. Ўқилди: 3444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!