Ўзбекистондаги Erasmus+ Миллий офиси ва Олий таълим бўйича экспертлар миллий жамоаси (HEREs) билан ҳамкорликда “Олий таълим тараққиёти истиқболлари” илмий-методик журналига мақолаларни бепул қабул қилишини эълон қилади. Мазкур журналнинг афзалликлари шундаки, у Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан тавсия этилган илмий журналлар рўйхатига киритилган, шунингдек, Google Scholar ва CYBERLENINKAда индексланган.
2013 йилдан буён 9 йил давомида “Олий таълим тараққиёти истиқболлари” илмий-методик журнали тобора оммалашиб, мамлакатимиз олий таълимини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро илмий журналлардан бирига айланиб бормоқда. Яқин келажакда унинг нашр этиш даврийлиги ва тиражи оширилиши ва Scopus ҳамда Web of Science аналитик тизимлари рўйхатига киритилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, мақолаларга қўйиладиган талаблар илмий мақолаларни расмийлаштириш бўйича халқаро стандартларга асосан қабул қилинади. Мақолаларни тайёрлашда белгиланган талаблар билан қуйидаги манба орқали танишиш мумкин: http://www.erasmusplus.uz/uz/news/Maqolalar-qabuli-LIY-TA-LIM-TARAQQIYOTI-ISTIQBOLLARI.htm
Журналнинг умумий мавзулари:
Олий таълимда инновацион услуб ва воситалар (хорижий давлатлар ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари тажрибалари, таълим бериш ва ўқитишнинг илғор усуллари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва университетларни бошқариш, ОТМни инновацион ривожлантириш учун АКТдан фойдаланиш, таълим платформалари);
Олий таълим бўйича кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш (илғор ўқув дастурлари, тажриба, усул ва воситалар);
Erasmus+ дастури (мақсадлари Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион усулларни қўллаб-қувватлашда дастурнинг вазифалари, Ўзбекистонда ва хорижда муваффақиятли Erasmus+ лойиҳаларининг тажрибалари, HEREs жамоа аъзоларининг халқаро семинарларда иштироки натижалари бўйича ҳисоботлари, Ўзбекистонда Болония жараёнининг тамойилларини тадбиқ қилиш, олий таълим сифатини таъминлашда талабаларнинг ролини кучайтириш ва бошқалар);
Университетлар учун илмий ва ўқув маълумотлари (электрон кутубхоналар, олий таълим учун ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятлари, илмиёметрик маълумотлар, ресурслардан фойдаланиш статистикаси ва нашр фаолияти);
Олий таълимга сармоя киритиш муаммолари ва истиқболлари (олий таълимга сармоя киритиш мезонлари, хорижий давлатлар ва Ўзбекистон университетларининг тажрибалари, молиявий менежмент, инвестиция самарадорлиги, ОТМларда моддий ва кадрлар ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш ва бошқалар).
Юқоридагилар билан бир қаторда “Олий таълим тараққиёти истиқболлари” илмий-методик журналининг 11-сонининг устувор мавзулари:
Олий таълим муассасаларнинг автономлиги (Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги иқтисодий, ташкилий, техник жиҳатлари, етакчи давлатлар тажрибалари);
Олий таълим бўйича ECTS кредит-модул тизими (контсепция, кредит-модул тизимига ўтишга қўйиладиган талаблар, кредит тизими шароитида молиявий менежмент, ўқув дастурлари, ўқитувчилар ва талабаларнинг мобиллиги, хорижий тажрибалар таҳлили, ECTSни тадбиқ этишнинг афзалликлари ва унга ўтишдаги қийинчиликлар ва бошқалар).
Илмий-методик журналга мақолалар қабул қилиш бепул. Журнал нашр этилгандан сўнг, ҳар бир муаллифга босма нусхаси ва электрон вариантини бепул юклаб олиш имконияти тақдим этилади.
Мақолалар учта тилда - ўзбек, рус ва инглиз тилларида топширилиши мумкин. Мақолаларни топшириш сўнги муддати – 31 март 2022 йил.
Мақолалар қуйидаги электрон почта манзил орқали қабул қилинади heresbook@erasmusplus.uz.
Эслатма! Таҳририят мавзу ва расмийлаштириш талабларига жавоб бермаган мақолаларни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга. Нусхалар қайтарилмайди.
Илмий-методик журналнинг аввалги нашрлари билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин http://www.erasmusplus.uz/ru/publication/expert-Publications/index.htm.