Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда православлар қабристони вайрон қилинди

A A A
Қозоғистонда православлар қабристони вайрон қилинди

Олмаота вилоятининг Уштобе шаҳрида безорилар православлар қабристонини вайрон қилди. Бу ҳақда «Спутник Қозоғистон» хабар бермоқда.

«Хочлар, ёдгорликлар ва панжаралар синдирилган», — дейилади агентлик хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, полиция воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатган. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев айбдорларни топишни буюрди. Бу ҳақда у твиттерда ёзди.

«Ички ишлар вазири Э.Турғумбоевга Уштўбе шаҳридаги (Олмаота вилояти) православ қабристонини таҳқирлаган бузғунчиларни қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш учун топиш топширилди», — деб ёзади президент.

Киритилди: 23:17 29.01.2022. Ўқилди: 5790 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!