Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Рамзан Кадиров Бетербиевни Грозный шаҳрининг фахрий фуқароси деб эълон қилди

A A A
Рамзан Кадиров Бетербиевни Грозный шаҳрининг фахрий фуқароси деб эълон қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров россиялик боксчи Артур Бетербиевни тақдирлади.

Кадиров боксчига "Мерседес" автомобили совға қилди ва Грозный шаҳрининг фахрий фуқароси деб эълон қилди.

"Дўстлар, мен "Ахмат" зали тарбияланувчиларини меҳмонга таклиф қилдим. Биз бир стол атрофида йиғилдик. WBC ва IBF чемпиони, мағлубият нималигини билмайдиган Артур Бетербиев, Абдул-Керим Эдилов, Имам Хатаев, Тамерлан Башаев ва мен. Уч киши мендан "Мерседес" калитини қабул қилиб олди. Ўн бир спортчига миллион рублдан тарқатдим. Шу билан бирга, Артур Бетербиевга "Грозный шаҳрининг фахрий фуқароси" унвонини топширдим", - деди Рамзан Кадиров.

Киритилди: 20:21 31.12.2021. Ўқилди: 3393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!