ХХР раҳбари Си Цзиньпин ҳамда Непал президенти Бидхья Деви Бхандари учрашуви чоғи ушбу келишувга келинган.
Инсайдерлар хабарларига кўра, янги автомобиль двигатели, худди аввалгисиникидек, 6 литр сиғимли 480 от кучига тенг.
Хитой Савдо вазирлигининг расмий вакили Гао Фенг, Хитой ҳукумати АҚШ билан савдо музокараларининг 13-раундига фаол тайёргарлик кўраётганини айтди.
Терминалнинг бешта катта бўлимлари бор бўлиб, тепадан қаралганда у денгиз юлдузи шаклини эслатади. Аэропорт ҳудудида тўртта учиш-қўниш йўлаги мавжуд ва унинг умумий майдони 700000 квадрат метрдир.
Дарҳақиқат, айни пайтда АҚШнинг 5000 дан ортиқ маҳсулотлари Хитойнинг қўшимча божлар олинадиган рўйхатида турибди.
Ҳозирда Қозоғистон Ўрта Осиёнинг энг йирик дон ишлаб чиқарувчи мамлакати ҳисобланади. У Қора денгиз орқали буғдой экспортида Россиянинг асосий рақобатчиларидан бири бўлиб, узоқ вақтдан бери Хитойга буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини кескин оширишга интилмоқда.
Расмий ОАВнинг 10 000 дан ортиқ журналистлари кейинги ойдан бошлаб махсус мобиль илова ёрдамида партияга содиқлик ва коммунистик мафкура бўйича билимлар «сайёр тестлари»дан ўтказила бошланади.
Китобчани Синхуа китоб дўконида, Хитойдаги барча бўлимларидан сотиб олиш мумкин.
Автобусда 44 нафар хитойлик ва икки нафар лаослик, яъни ҳайдовчи ва йўл бошловчи бўлган. Воқеа душанба куни кечқурун содир бўлган. Йўл шароитлари ёмон бўлган тоғли ҳудудда автобус жарга қулаган.
Бирлашган Араб Амирликлари Хитойдан унинг Шинжондаги репрессив сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик олган мусулмон мамлакатлар клубига қўшилди.
Россия президенти Владимир Путин Владивостокда Шарқий иқтисодий форум доирасида Хитой Халқ Республикаси етакчиси Си Цзинпин билан учрашди. Путин унга биргаликда рус миллий таомини тайёрлашни таклиф қилди.
Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси бошланди. Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди.