Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Си Цзиньпин журналистларни имтиҳон қилмоқчи

Си Цзиньпин журналистларни имтиҳон қилмоқчи

Эндиликда хитой журналистлари марксизм-ленинизм ҳамда ХХР раиси Си Цзиньпин таълимоти бўйича имтиҳондан ўтказилади. Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, жамоатчилик фикрини йўналтириш учун журналистлар тўғри сиёсий раҳбарият йўлидан юриши лозим.

Хитойлик журналистлар шунчаки ўзларини яхши томондан кўрсата олишса бас. Бунинг учун улар коммунистик партия ва унинг, шубҳасиз, етакчиси Си Цзиньпинга содиқликларини исботловчи имтиҳондан ўтишлари керак. Имтиҳондан ўта олмаганлар аккредитациясидан маҳрум бўлади.

Расмий ОАВнинг 10 000 дан ортиқ журналистлари кейинги ойдан бошлаб махсус мобиль илова ёрдамида партияга содиқлик ва коммунистик мафкура бўйича билимлар «сайёр тестлари»дан ўтказила бошланади. Кейин эса миллий имтиҳонлар кутмоқда: журналистлар ўз вазифаларини қанчалик уддалашаётгани аниқланади.

«Фигаро»га кўра, Хитойда давлат  раҳбари томонидан мафкуравий назорат қайта тикланмоқда.

Киритилди: 12:25 21.09.2019. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!