Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон Хитойга буғдой экспортини уч баробарга оширмоқчи

Қозоғистон Хитойга буғдой экспортини уч баробарга оширмоқчи

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Хитойга қилган ташрифи чоғида Хитойга буғдой экспортининг ҳозиргидан уч баробар кўпроқ бўлишини маълум қилди.

«Ўтган йили Қозоғистон Хитойга 550 минг тонна дон экспорт қилди. Биз бу кўрсаткични 2 миллион тоннага етказишимиз мумкин.», дея хабар қилди Тўқаевнинг матбуот хизмати.  Шунингдек, Қозоғистон Хитойни туз, гўшт, сут ва парранда маҳсулотлари билан таъминлай олиши айтилди.

Ҳозирда Қозоғистон Ўрта Осиёнинг энг йирик дон ишлаб чиқарувчи мамлакати ҳисобланади. У Қора денгиз орқали буғдой экспортида Россиянинг асосий рақобатчиларидан бири бўлиб, узоқ вақтдан бери Хитойга буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини кескин оширишга интилмоқда.

Одатда, Қозоғистон ўз донининг катта қисмини қўшни Марказий Осиё давлатлари,  Афғонистон,  Кавказга, шунингдек,  Қора денгиз портлари орқали ғарбга экспорт қилади.

Киритилди: 13:28 21.09.2019. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!