Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой АҚШнинг бир қанча товарларига қўйилган божларни бекор қилди

Хитой АҚШнинг бир қанча товарларига қўйилган божларни бекор қилди

Хитой 16 турдаги АҚШ маҳсулотларига қўйилган божларни бекор қилганини маълум қилди. Бу хабарлар Хитой ва АҚШ вакилларининг музокаралар учун учрашишидан бир неча кун аввал тарқалди.

Тарифлардан озод қилинган товарлар рўйхатига саратонга қарши дори-дармонлар ва ёғлар, ҳайвонлар учун зардоб ва балиқ овқатлари киритилди,  деб хабар берди Молия вазирлиги ўз веб-сайтида.

Айрим таҳлилчилар  Хитойнинг бу ҳаракатини дўстлик белгиси, деб ҳисоблашади.

“Келгуси савдо келишувларида ноаниқликлар кўп. Фақат 16 та маҳсулотдан иборат рўйхат Хитойнинг позициясини ўзгартирмайди”, деди  Хитойлик иқтисодчи Ирис Панг.

Дарҳақиқат, айни пайтда АҚШнинг 5000 дан ортиқ маҳсулотлари Хитойнинг қўшимча божлар олинадиган рўйхатида турибди.  Бундан ташқари,  АҚШдан катта миқдорда импорт қилинадиган соя ва чўчқа гўшти ҳам қўшимча божлар қуршовида. Хитой бу товарларни Бразилия ва бошқа  мамлакатлардан импорт қилмоқда.

Американинг таниқли ишбилармонлари уюшмаси томонидан ўтказилган сўровда савдо уруши АҚШ компаниялари учун фойда ва инвестиция истиқболларини пасайтирганлиги айтилмоқда.

Хитойнинг АҚШ товарларига қўйилган қўшимча божларни бекор қилиши 17 сентябрдан кучга кирган ва 2020 йил 16 сентябргача бир йил давомида амал қилади.

Киритилди: 13:45 21.09.2019. Ўқилди: 1909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!