Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пекинда дунёдаги энг катта ва юлдуз кўринишидаги аэропорт очилди

Пекинда дунёдаги энг катта ва юлдуз кўринишидаги аэропорт очилди

Хитой пойтахтида жуда кўп миллиард доллар маблағ сарфланган дунёдаги энг катта аэропорт ишга туширилди. ”Daxing” номли халқаро аэропортнинг расмий очилиш маросимида мамлакат раҳбари Си Цзинпин иштирок этди.

Ушбу аэропорт беш йилдан озроқ муддатда қуриб битказилган бўлиб, унга 450 миллиард юан (50 миллиард фунт стерлинг) сарфланди.

Пекиндаги иккинчи мега-аэропортнинг дизайни марҳум меъмор Заҳа Ҳадид томонидан ишлаб чиқилган. Терминалнинг бешта катта бўлимлари бор бўлиб, тепадан қаралганда у денгиз юлдузи шаклини эслатади. Аэропорт ҳудудида тўртта учиш-қўниш йўлаги мавжуд ва унинг умумий майдони 700000 квадрат метрдир.

Аэропорт бинонсиинг томи 25 та футбол майдонини эгаллаган. Аэропорт ер ости тезюрар темир йўл станцияси, учиш ва қўнишга мўлжалланган икки даражали терминал, шунингдек, ажратилган терминал билан жиҳозланган.

У 2025 йилга келиб йилига 72 миллион йўловчини қабул қилиши кутилмоқда. 2040 йилга келиб,  аэропорт учиш-қўниш йўлаги саккизтага етади ва йилига 100 миллион йўловчини қабул қила олади.

Расмийларнинг таъкидлашича,  Пекин шимоли-шарқида жойлашган “Daxing” самолёти пойтахтдаги транспорт ҳаракатини енгиллаштиради.

Киритилди: 11:36 27.09.2019. Ўқилди: 2429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!