Бугун 13 ноябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой ва Непал Эверестнинг баландлигини қайта ўлчамоқчи

Хитой ва Непал Эверестнинг баландлигини қайта ўлчамоқчи

Дунёнинг энг баланд чўққиси — Эверест (Жомолунгма)нинг расмий қайд этилган баландлиги 8848 метрга тенг. Мутахассислар тоғ кучли зилзила оқибатида чўккан, деган тўхтамга келишган.

Қатор геологларнинг ана шундай фикрларидан сўнг Хитой ва Непал ҳамкорликда Эверестда қайта ўлчов ўтказишмоқчи. 12-13 октябрь кунлари ХХР раҳбари Си Цзиньпин ҳамда Непал президенти Бидхья Деви Бхандари учрашуви чоғи ушбу келишувга келинган.

Айни пайтда Эверестнинг баландлиги расман 8848 метр. Непалда 2015 йили кучи 7,8 балгача қатор ер силкинишлари содир бўлган ва табиий офат қурбонлари сони саккиз минг кишига етганди. Шундан сўнг олимлар табиат инжиқликлари оқибатида дунёдаги энг баланд чўққи пасайиб қолган деган тахминларни илгари суришни бошлашганди.

Эслатиб ўтамиз, Эверест баландлиги биринчи марта 1847 йилда Эндрю Во бошчилигидаги ҳиндистонлик экспедиция томонидан ўлчанган. Унда тоғнинг баландлиги 8 840 метрга баҳоланган.

 

 

Киритилди: 20:10 16.10.2019. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!