Бугун 13 ноябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой-АҚШ савдо музокаралари 10 октябрь куни бўлиб ўтиши мумкин

Хитой-АҚШ савдо музокаралари 10 октябрь куни бўлиб ўтиши мумкин

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокаралари 10 октябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда CNBC учта манбага таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, Хитой делегациясини ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хе бошқаради.

Хитой Савдо вазирлигининг расмий вакили Гао Фенг, Хитой ҳукумати АҚШ билан савдо музокараларининг 13-раундига фаол тайёргарлик кўраётганини айтди.

Бир неча ойлар давомида Хитой ва Америка Қўшма Штатлари савдо қарама-қаршиликларини бартараф этиш мақсадида кескин музокаралар олиб боришмоқда, унинг охирги 12-раунди 30-31 июль кунлари Шанхайда бўлиб ўтган эди. Ушбу ҳафтада икки мамлакатнинг ишчи гуруҳлари савдо номутаносиблиги ва инвесторларни ҳимоя қилиш муаммоларини олдиндан муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар. ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хенинг сўзларига кўра, Пекин Америка томонининг қадамларини ижобий баҳолади, бу эса, 1 октябрдан 15 октябргача 250 миллиард долларлик Хитой товарларига 25 фоиздан 30 фоизгача солиқларни оширишни кейинга қолдиради. Қўшма Штатларнинг 16 та савдо объектларига қўшимча тарифлар бекор қилинади.

Киритилди: 12:05 29.09.2019. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!