Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Лаосда 13 нафар хитойлик сайёҳ ҳалок бўлди

Лаосда 13 нафар хитойлик сайёҳ ҳалок бўлди

Лаосда Хитойнинг сайёҳларини олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 31 киши жароҳат олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Автобусда 44 нафар хитойлик ва икки нафар лаослик, яъни ҳайдовчи ва йўл бошловчи бўлган. Воқеа душанба куни кечқурун содир бўлган. Йўл шароитлари ёмон бўлган тоғли ҳудудда автобус жарга қулаган.

Автобус Виентиандан қадимги пойтахт ва ЮНEСКОнинг Умумжаҳон меросий обидаси Луанг Прабангга сайёҳлар билан кетаётган эди. Мазкур ҳудуд пойтахтдан 300 километр узоқликда – шимолда жойлашган.

Лаосдаги қўшма гуманитар ўқув машғулотида қатнашган Хитой тиббий гуруҳи қутқарув ишларига ёрдам берди, дея хабар беради Хитой элчихонаси ўз веб-сайтида.

Лаос ҳукумати автоҳалокат сабабини ўрганмоқда.

 

 

 

Киритилди: 13:05 21.08.2019. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!