2019 йил 15 январь санасида жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди биносида судланувчи У.Ҳамдамов (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилди)га оид жиноят иши кўриб чиқилди. 1955 йилда туғилган, маълумоти ўрта, пенсионер, оилали, етти фарзанднинг отаси, муқаддам судланмаган У.Ҳамдамов жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган.
Қиш фасли юртимизда ўзининг ҳукмронлигини бўшатиб беришга шошилмаяпти. Аммо, айрим ҳудудларимизда баҳор ўз сўзини айтишни аллақачон бошлаб юборди.
Натижада Б.Ч. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ва Ж.Ҳ.лар Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган “Умакай” йўл патрул хизмати масканида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 8-синф ўқувчиси 11,3 миллион сўм ва мобиль телефон ўғирлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Куннинг иккинчи ярми. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Лайлакхона» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 60-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсида.
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари янги туғилган қизини 3 миллион беш юз минг сўмга пуллаган фарғоналик аёлни қўлга олишди.
Сариосиё тумани ИИБга Халқабод маҳалласида яшовчи уй бекаси Нозигул Шоимова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ариза билан мурожаат этади. Аризада тушлик пайти уйига юзига ниқоб таққан икки нотаниш шахс кириб, ўлдириш билан қўрқитиб, 900 минг сўм, 600 АҚШ доллари, 2 дона тилла узук, 1 жуфт тилла сирғани босқинчилик йўли билан олиб кетгани маълум қилади. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар қилган.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби директори Д.Б мактабнинг 11-синф ўқувчиси М.А.ни дарсга кеч қолгани учун урган. Ўсмирнинг онаси ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
2019 йил 15 январь куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман суди томонидан ўз турмуш ўртоғининг ўлимига сабабчи бўлган фуқарога нисбатан ҳукм ўқилди.