Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда 8-синф ўқувчиси жиноятда айбланмоқда

Сурхондарёда 8-синф ўқувчиси жиноятда айбланмоқда

Ўзбекистонда 8-синф ўқувчиси 11,3 миллион сўм ва мобиль телефон ўғирлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

2018 йил 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил 16 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс унинг Навобод қишлоғида жойлашган дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан 11 300 000 сўм пули ва Samsung русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган , - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 15:42 19.02.2019. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!