Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алимент пулини тўлиқ тўлаган ота четга чиқиш ҳуқуқига яна эга бўлди

Алимент пулини тўлиқ тўлаган ота четга чиқиш ҳуқуқига яна эга бўлди

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Шунингдек, алимент тўловчи фуқароларнинг ҳам четга чиқиш ҳуқуқлари бекор қилинади. Ўз навбатида чекловни бекор қилиш Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида ги қонуннинг 42 (1)-моддасига асосан амалга оширилади.

Ҳусусан, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса чекловни бекор қилиш мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 03.02.2014 йилдаги буйруғига асосан қарздор К.Тажибаевдан ундирувчи Н.Тоирова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Фарзандининг моддий таъминоти учун ойма ой алимент пулларини тўлаб келган бўлсада бу чекловни бекор қилишга асос бўлмаслигини тушиниб етган ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб фарзандининг 18 ёшгача бўлган таъминот пуллари яъни 51 миллион 300 минг сўмни олдиндан тўлаб берди ва Мажбурий ижро бюроси томонидан унинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Киритилди: 14:54 13.02.2019. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!