Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда ўз уйини тунаган аёлнинг ҳийласи фош бўлди

Сурхондарёда ўз уйини тунаган аёлнинг ҳийласи фош бўлди

Сариосиё тумани ИИБга Халқабод маҳалласида яшовчи уй бекаси Нозигул Шоимова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ариза билан мурожаат этади. Аризада тушлик пайти уйига юзига ниқоб таққан икки нотаниш шахс кириб, ўлдириш билан қўрқитиб, 900 минг сўм, 600 АҚШ доллари, 2 дона тилла узук, 1 жуфт тилла сирғани босқинчилик йўли билан олиб кетгани маълум қилади. Бу ҳақда Постда нашрига асосланиб uz24.uz хабар қилган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб боради. Эксперт-криминалистлар зудлик билан воқеа жойидан олинган бармоқ изини вилоят ИИБ ЭКБдаги мавжуд база орқали солиштириб, текширади. Қарангки, бу ўз ўзини жабрдийда қилиб кўрсатган Нозигул Шоимованинг бармоқ изига мос келади. Шундан сўнг унинг туман ИИБга ёлғон хабар бергани ойдинлашиб қолди. Келинчак қалтис жиноятга қўл урганини, 600 АҚШ доллари, 954 минг сўм, 2 дона тилла узук ва 1 жуфт тилла сирғани яшаш уйи томорқасига кўмиб қўйганини тан олди.

Ҳолат юзасидан Н. Шойимовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Термиз шаҳридаги вилоят сил касалликлари шифохонасида ўғирлик юз берди. Шифохона лабораториясидан микроскоп ва бошқа ускуналар ўғирлаб кетилди. Мазкур ҳолат бўйи ча воқеа жойидан 9 та қўл-бармоқ изи олинди. Муқаддам судланган ва жиноятга мойил шахсларнинг бармоқ излари воқеа жойидан олинган қўл-бармоқ излари билан солиштириб кўрилди. Натижада қўл-бармоқ изларидан бири шифохонага туташ кўчада яшовчи фуқаро, муқаддам судланган Ж. Бўриевнинг бармоқ изи билан мос келди. У ашёвий далиллар олдида айбини тан олишдан ўзга чора топа олмади.

Мана, яна бир мисол, дейди вилоят ИИБ ЭКБ бошлиғи, подполковник Ж. Пардаев. Қумқўрғон туманидаги Жийдали маҳалласида яшовчи фуқаро Кобальт русумли автомашинасини Боғаро маҳалласи ҳудудидаги йўл четида қолдириб кетади. Бир соатдан сўнг қайтиб келса, машина жойида йўқ. Кимдир ўғирлаб кетибди. Дарҳол туман Ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, воқеани маълум қилади. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина Жарқўрғон тумани ҳудудидан топилди. Лекин уни олиб қочган шахс яширинишга улгурган экан. Автомашинадан олинган қўл-бармоқ излари тегишли тартибда солиштириб текширилганда, Қумқўрғон тумани Боймоқли маҳалласида истиқомат қиладиган Ж. Тўраевнинг бармоқ изи билан тўғри келди. Унинг айби исботлангач, қонуний жазосини олди.

Киритилди: 10:25 06.02.2019. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!