Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ж. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик қисми кўздан кечирилганда, 2 та қўлбола мойжувоз ускунаси ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариб, қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
“Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг – бу Бош вазир ёки унинг ўринбосари бўладими, ҳукумат аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак”.
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 16 январь куни Термиз туманида яшовчи Б.Ғ. ўзига бириктирилган “КамАЗ” русумли юк автомашинасини Ўзбекистон маҳалласи Маданият кўчасида ҳайдаб кетаётганида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган енгил автомашина билан тўқнашув содир этган.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди.
2019 йил 4 январь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшовчи У.А. (исмли аёл) Денов туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 январь куни номаълум шахс Сурхондарё вилояти “Бобур” МФЙда жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирилган, ичида 20 млн. сўм пули бўлган қутисини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти Денов туманида 12 метрлик арча ёниб кетган. Телеграм ижтимоий тармоғида мазкур ҳолат акс этган видео тарқалди.
Жорий йилнинг 30 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи О.П. маст ҳолда уйида жияни А.Н. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
2018 йилнинг 22 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро З.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ўзбекистон табиати мўъжизаларга бой. Айниқса Бойсунтоғ, Ҳисортоғ тизмалари бағрида жойлашган ғорлар сир-синоатга тўла.
Шу йилнинг 25 декабрь куни икки номаълум шахс Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани Азларсой маҳалласи ҳудудида мактаб ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини олиб кетганлар.
“UzNews.uz” нашрига сурхондарёлик подполковник йигитнинг яқинлари, ноҳақлик бўлаётгани ва бу ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб боришимиз ҳамда асл воқеиликни юзага чиқишида ёрдам беришимиз сўраб мурожаат қилишди.
Сурхондарё вилоятида олти фуқаронинг 74 бош қўй-эчкисини ойма-ой маълум ҳақ эвазига боқиб беришга ваъда қилиб, уларни “ухлатиб” кетган Узун тумани Оқтумшуқ маҳалласида яшовчи Сотиболди Қўзиев ишониб топширилган ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбланмоқда.