Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Кеча қурилган бино бугун бузилди. Нега?!

Кеча қурилган бино бугун бузилди. Нега?!

Куннинг иккинчи ярми. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Лайлакхона маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 60-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсида. Мураббий Анвар Намозов машғу лотни ҳар қанча завқ билан ўтмасин, болалар мудраб ўти рибди. Негаки, болалар спорт залида, спорт формасида эмас, синф хонасида, деб ёзади mahalladosh nashri.

Ҳаво ҳарорати совиб кетганда жисмоний тарбияни хоналарда ўтишга мажбурмиз, дейди Анвар Намозов. Спорт машғулотларини ўтиш учун бизда шароит йўқ. Шу боис дарслар назарий савол- жавоб тарзида ўтилади.

Мактаб директорининг хў жалик ишлари бўйича ўринбо сари Тошқувват Эшматовнинг билдиришича, 2018 йилнинг август ойида Агромаш таъмир қурилиш МЧЖ томонидан спорт зали қурилган. Номига гина тикланган бу зал талабга мутлақо жавоб бермайди. Ҳали дарс ўтилмасиданоқ деворда ги сувоқлари тўкилган, полга ёйилган кафеллар ўйнаб қолган. Ёмғир ёғиб, шамол бўлганида бинонинг том қисми ювилиб, зал сувга лиқ тўлган.

Ўтган вақтига, қилган меҳнатига ачинмаса

Бу воқеадан МЧЖ раҳбари Давлат Хуррамов уч ой бурун бохабар қилинган.

Қурилиш ишларини якун лаб, спорт зали ни август ойида фойдаланишга топширганман, дейди Д.Хуррамов. Ўшанда мак таб директори Ну риддин Мўминов спорт залини қабул қилиб олган. Тўғри, қурилишда бироз камчилик ва муаммо бор, аммо буни 3 йил давомида тузатиб беришимиз ҳақида мактаб маъ муриятини огоҳлантирганмиз. Қўнғироқ қилишса, бориб қай та таъмирлаб берамиз.

Ҳақли савол туғилади: нега бино сифатсиз, қўл учида қу рилган. Наҳотки, қурувчилар ўтган вақтига, қилган меҳна тига ачинмаса?! Келажак эга лари камолга етадиган таълим маскани қурилишига шундай муносабатда бўлишга уларнинг виждони қандай йўл қўйди?!

Ўқувчиларнинг энг се вимли дарсларидан бири жисмоний тарбия, дейди мактаб директори Гулшод Хў жамуродова. Аммо етарлича шароит бўлмагани боис биз нинг ўғил-қизлар учун спорт машғулотлари зерикарли ўтади. Маҳалламизда спорт тўгаракла ри йўқ, ўқувчилар туман мар казидаги спорт мажмуаларига қатнашади. Шу ҳолатда ҳам ўспиринлар спортдан кўнгил узмаётгани қувонарли. Яқинда ўтказилган Умид ниҳоллари мусобақасида 8-синф ўқувчиси Севинч Эргашева енгил атлети ка, Моҳичеҳра Қурбонова би лан Санжар Йўлдошев шашка бўйича фахрли ўринларни эгал лашди. Бу бизни қувонтиради. Аммо шу қоракўзларнинг спорт билан яйраб шуғулланиши учун шароит яратиб беролмаётгани миздан хафа бўлиб кетаман.

Пул йиғиб яшил палос олишган

1990 йилда қурилган, 222 нафар ёш таълим-тарбия олаёт ган муассасада номигагина пардозлаш ишлари бажарилган, холос. Пойдеворсиз қурилган мактабнинг пардози эса илк кузак ёмғиридаёқ ювилиб кет ди. Синф хоналарида фанга оид кўргазмали қуроллар йўқлиги етмаганидек, парталар ҳам абгор аҳволда. Ачинарлиси, хоналарнинг пол қисмига тў шаладиган линолеум ўрнига ўқитувчилар ўзлари пул йиғиб, яшил палос сотиб олиб, тўшаб қўйишган. Физика, кимё ва биология фанларининг лабора тория хонасида ўтилиши ҳар бир ўқувчининг орзуси.

Мактаб маъмуриятининг таъ кидлашича, мактабдаги бу ҳолат ҳақида туман, вилоят мутасад диларига бир неча маротаба му рожаат қилинган. Бироқ натижа гувоҳи бўлганимиздек. Воажаб, таълимга эътибор келажакка эътибор эканини сурхондарёлик мутасаддилар унутиб қўйиш ганмикан? Бу ҳақда яна мулоҳа за юритамиз, албатта.

Киритилди: 15:53 15.02.2019. Ўқилди: 3289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!